"Шифокорман. ЙПХ ходимлари маълумотномам ва меҳнат дафтарчамнинг нусхасини йиртиб ташлашди"

"Шифокорман. ЙПХ ходимлари маълумотномам ва меҳнат дафтарчамнинг нусхасини йиртиб ташлашди"

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

❓Мен Бухородаги туман тиббиёт бирлашмасида врач бўлиб ишлайман. Бугун менга ДАН ходимлари шахсий мошинамдан фойдаланмай ишга боришимни айтишди. Иш жойимдан маълумотнома билан меҳнат дафтарчаси копиясини кўрсатсам, йиртиб ташлашди. Бу қанчалик тўғри?

❗️Бу НОТЎҒРИ. Биринчидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига рухсатномалар ТАЛАБ ЭТИЛМАСЛИГИ аниқ белгилаб берилган.

? Асос — Республика махсус комиссиясининг қарори билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар Рўйхатининг 1-банди.

✔️ Иккинчидан, вақтинчалик тартиб вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланишни чеклайди. Туман ёки қишлоққа тааллуқли эмас.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!