Шифокорлар депрессиядан халос бўлишнинг оддий усулини маълум қилишди

Шифокорлар депрессиядан халос бўлишнинг оддий усулини маълум қилишди

Ўн беш дақиқа майда қадамлар билан югуриш депрессия пайдо бўлиши хавфини камайтиради ёки ҳаттоки ундан халос бўлишга ёрдам беради, дея ёзилади Daily Mail да.

АҚШнинг Массачусетс шифохонаси мутахассислари 611 минг нафар катта ёшдаги америкаликнинг саломатлигини кузатиб боришди. Спорт билан шуғулланган кишилар жуда кам ҳолатларда турли руҳий хасталиклардан азият чекканликлари аниқланган.

Шифокор Дэвид Агуснинг сўзларига қараганда, беморларга дори-дармон ёзиб беришдан аввал улардан кўчага чиқиб, бирор ҳаракатни бажариш ларини сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар кунига ҳеч бўлмаганда 24 грамм ёнғоқ истеъмол қилган кишилар бошқаларга, жумладан, ёнғоқни умуман истеъмол қилмайдиганларга нисбатан 26 фоиз камроқ депрессия ҳолатига тушишларини аниқлашгани ҳақида хабар берган эдик.

Депрессия, бу инсон асаб тизимидаги ўзгаришлар (кучли руҳий зарба, узоқ вақтгача руҳий тушкунлик ҳолатига тушиш) ҳисобланади. Депрессия руҳий зарба ёки бўлиб ўтган нохуш воқеалар таъсирида ривожланиши мумкин.

Айтиш жоизки, доимий чарчоқ ҳисси, уйқусизлик, кечалари уйғониб кетиш ёки тонг отмасдан уйқунинг ўчиб кетиши, мақсадсиз ҳаракат қилиш, ишга ёки оилага, умуман, нормал ҳаёт тарзига бўлган қизиқишнинг сўниши, бўлиб ўтган нохуш ҳодисаларда ўзини айбдор сезиш, вазннинг йўқолиши ёки аксинча, вазннинг ортиши депрессиянинг асосий белгилари саналади.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!