Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланди

Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 12 ноябрда 3087-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари бўйича ҳужжатнинг янги версияси тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатга киритилмаган дори воситалари дорихонага фақат махсус бланкадаги шифокор рецепти тақдим этилганда реализация қилинади («Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси, Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди). Мазкур қоиданинг мунтазам равишда (бир йил давомида 2 ва ундан ортиқ марта) бузилиши дорихона лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш учун асос бўлади (Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 49-банди).

Қабул қилинган рўйхат монопрепаратларнинг 188 та позициясини (илгаригисида — 191 та позиция), шунингдек мажмуавий препаратларнинг 1085 та позициясини (илгаригисида — 1063 та) ўз ичига олган.

Manba: gazeta.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!