Шифокор дам олиш кунларидаги узоқ уйқунинг жиддий хавфлари ҳақида гапирди

Шифокор дам олиш кунларидаги узоқ уйқунинг жиддий хавфлари ҳақида гапирди

Дам олиш кунида узоқ вақт ухлаш, агар киши иш кунлари уйқусизлик билан ўтказган бўлса, соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради, дейди Сеченов тиббиёт академиясининг сомнологи Михаил Полуэктов "Вечерняя Москва" га берган интервюсида.

Умуман олганда, беш соатдан кам ухлаш танадаги жиддий ўзгаришларга, кейинчалик эса ўлимҳа ҳам олиб келиши мукин. 5-6 соатдам кам ухлаш диабет ва юрак-қон томир тизимидаги муаммоларга сабаб бўлади. Аммо ҳафта давомида тўйиб ухламай, дам олиш кунини ухлаб ўтказиш янад жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Сомнологнинг қайд этишича, уйқунинг ортиқча бўлиши ақлий қобилиятларни сусайтиради, горизонтал ҳолатда узоқ вақт туриш умуртқа поғонаси учун хавфли бўлиб, танада метаболик жараён бузилади, ортиқча ёғ тўплана бошлайди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!