Шифокор аёлнинг ўлими сабаби маълум бўлди

Бироз аввал Ўқ отиш бўйича Россия терма жамоаси шифокори Евгения Иванованинг вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Унинг дугонаси мазкур ҳолатга ойдинлик киритди.
Унинг сўзларига кўра, Евгения автофалокат натижасида ҳалок бўлган. Бу фожиа Ленинград вилоятидаги автомобиль йўлида содир бўлган. Қизнинг айтишича, сўнгги икки ҳафтада мазкур йўлда учта ЙТҲ содир бўлган.
Евгения Лада Гранта автомашинасини бошқараётган эди. У кутилмаганда бошқарувни йўқотган ва машинани тўхтатишга улгурмаган. Натижада қарама-қарши томондан келаётган юк машинасига бориб урилган. Январь ойи охиридан бошлаб бу йўлда учта ҳалокатли воқеа рўй берди, тўрт киши ҳалок бўлди, улар орасида 8 ва 13 ёшли қизлар ҳам бор, деди у.
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар
-
Андижонда «сабзи-арчди» маросимидаги жанжал жанозага уланиб кетди
-
Номуси топталган қиз ҳаётини бошқа инсонга топширмоқчи — у номзод изламоқда
-
Фотогалерея! Ташқи кўриниши асл ёшига мос келмайдиган соҳибжамол машҳурлар