ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин – Лавров

ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин – Лавров

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича брифинг чоғида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.

Унинг айтишича, томонлар Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида имзоланиши мўлжалланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди.

“Бундай ҳужжат, биринчи навбатда, юқори даражада тайёр бўлган Самарқанд декларацияси”, деди вазир.

Шунингдек, Лавровнинг сўзларига кўра, бир қатор бошқа ҳужжатлар, хусусан, интеграция жараёнларини чуқурлаштириш билан боғлиқ ҳужжатлар кўриб чиқилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!