ШҲТда Самарқанд руҳи: автосаёҳат лойиҳаси ва “ХV халқаро off-road фестивали”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

ШҲТда Самарқанд руҳи: автосаёҳат лойиҳаси ва “ХV халқаро off-road фестивали”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 19 август куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтидан Самарқанд шаҳрига ҳаракатланувчи автосаёҳат” лойиҳаси ва унинг доирасидаги “ХV халқаро off-road фестивали” якунлари бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Туризм ва маданий мерос вазири маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева, вазирлик оммавий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Заррина Aбдуллаева, Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Бобожонов, “Покатушки клуб” директори Отабек Олимжонов ва бошқа масъул шахслар ҳамда ОAВ ходимлари иштирок этишди.

ШҲТда Самарқанд руҳи: автосаёҳат лойиҳаси ва “ХV халқаро off-road фестивали”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

ШҲТда Самарқанд руҳи: автосаёҳат лойиҳаси ва “ХV халқаро off-road фестивали”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Aнжуманда нутқ сўзлаган Лола Раҳмонбоева мазкур автосаёҳат Ўзбекистон Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитини юқори савияда ўтказишга доир топшириғига мувофиқ, саммитда Самарқанд руҳини акс эттиришга қаратилган туркум тадбирлардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

ШҲТда Самарқанд руҳи: автосаёҳат лойиҳаси ва “ХV халқаро off-road фестивали”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Тадбирда автосаёҳат лойиҳаси ва фестивал аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, Заррина Aбдуллаева “ХV халқаро off road фестивали” автотуризм ривожланишидаги навбатдаги муҳим қадам эканлигини қайд этди.

ШҲТда Самарқанд руҳи: автосаёҳат лойиҳаси ва “ХV халқаро off-road фестивали”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Aнжуманда нутқ сўзлаган Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бобожонов эса фестивал йўл танламас автомобиллар ишқибозлари, автотуризм ихлосмандлари учун ҳақиқий совға бўлганини айтиб ўтди. Шунингдек, хорижлик туристларда Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналишига қизиқиш ортиб бораётганини қайд этди.

“Ўтган йили Пскентда ўтказилган “Off-road Пскент 2021” фестивалида 500 нафар атрофидаги турист қатнашган бўлса, бу гал Бўстонлиқда бўлиб ўтган “ХV халқаро off-road фестивали”га 800 нафар турист ташриф буюрди. Якунда иштирокчиларга сертификатлар топширилди, – деди Жамшид Бобожонов. – Мазкур фестивал хорижликларнинг Ўзбекистон автотуризмига қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади”.

Жамшид Бобожонов, шунингдек, фестивал давомида атроф-муҳитга зарар етказилмаганлигини таъкидлади.

ШҲТда Самарқанд руҳи: автосаёҳат лойиҳаси ва “ХV халқаро off-road фестивали”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

“Покатушки клуб” директори Отабек Олимжонов эса фестивални ўтказишдаги ташаббускорлик учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотларга миннатдорлик билдирди.

“Ушбу фестивалнинг асосий ютуғи шундаки, хорижлик автопойгачилар билан бевосита тажриба алмашилди, – деди Отабек Олимжонов. – Мақсад автотуризм орқали Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларигача етиб бориб, йўл инфратузилмаларини яхшилаш, автотуризм борасидаги муаммоларни бартараф етишдир. Бугун чет эллик туристлар Ўзбекистонда автотуризм жадаллик билан ривожланиб бораётганидан ҳайратда эканликларини яширмаяптилар. Уларнинг юртимизга бўлган қизиқишлари тобора ортиб бормоқда. Бу эса автотуризмни ривожлантириш учун жуда яхши имкониятдир”.

Отабек Олимжонов нутқи давомида маҳаллий аҳоли чет элга саёҳат қилгандан кўра, ўз машинасида Ўзбекистонни томоша қилишни афзал кўраётганини айтиб ўтди.

“Ўзбек халқи меҳмондўст. Хорижлик туристларни ана шу жиҳат ўзига кўпроқ жалб қилмоқда. Биз эса хорижлик автотуристларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан қатор лойиҳалар ишлаб чиқяпмиз”, – деди у.

Матбуот анжумани давомида келгусида мамлакатимизда автотуризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олдинда турган янги лойиҳалар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, ОAВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ШҲТда Самарқанд руҳи: автосаёҳат лойиҳаси ва “ХV халқаро off-road фестивали”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Тадбир сўнггида "Покатушки клуб" томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлигига фестивалнинг рамзий белгиси топширилди.

Маълумот учун, Халқаро off-road фестивали – джип туризм ихлосмандлари ташаббуси билан 2006 йилдан бери ўтказиб келинади. Ўзбекистон эса 2021 йил октябрь ойида Грузияда бўлиб ўтган off-road форумида очиқ овоз бериш йўли орқали 2022 йилдаги фестивалга мезбонлик қилиш имкониятини қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТда Самарқанд руҳини акс эттириш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Самарқандда ШҲТ мамлакатлари рассомлари кўргазмаси ташкил этилгани, “Самарқанд-2022” Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумига старт берилгани, хорижлик рассомлар иштирокидаги пленернинг иккинчи босқичи бошлангани шулар жумласидандир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!