ШҲТ йиғилиши иштирокчилари Ўзбекистон МОҚда меҳмон бўлишди

ШҲТ йиғилиши иштирокчилари Ўзбекистон МОҚда меҳмон бўлишди

Спортни ривожлантириш вазирлигида ШҲТга аъзо мамлакатлар вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича вазирлик ҳамда идоралари раҳбарлари иштирокидаги йиғилиш якунлангач меҳмонлар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди. Делегатларни Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов ва МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов қарши олишди.

Даставвал уларга ўзбек спортининг Мустақиллик даврида қўлга киритган улкан муваффақиятлари ҳақида маълумот берилди. МОҚ раҳбарияти бу ғалабалар замирида Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратаётган катта эътибори турганини алоҳида таъкидладилар.

Шундан сўнг ҳамкор мамлакатлар вакиллари учун Қўмита биноси ва унинг қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Унда хорижлик мутасаддиларга тиббиёт марказида ишлаётган тор доирадаги шифокорлар, Марказ фаолияти, атлетларимизнинг саломатлиги қандай назорат қилиниши, ўтказиладиган турли текширувлар ҳақида сўзлаб берилди.

Тадбир якунида Ойбек Касимов юқори мартабали меҳмонларга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг эсдалик совғаларини топширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!