ШҲТ саммити: Самарқанддаги интернет тезлиги хорижий ОАВ ходимларини ҳам ҳайратга солди

ШҲТ саммити: Самарқанддаги интернет тезлиги хорижий ОАВ ходимларини ҳам ҳайратга солди

Бугун Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити ўз якунига етди.

Саммит жараёнлари маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари томонидан узлуксиз ёритиб борилди. Шу ўринда тадбирнинг юқори савияда ўтиши, оммавий ахборот воситларида кенг ёритилишида мобиль алоқа, интернет сифатли бўлишини таъминлаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Матбуот марказларидаги интернет тезлиги ҳатто хорижий журналистларнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлгани бор гап.

Маълумот учун, турли мамлакатлардан 600 дан зиёд журналистлар мазкур муҳим тадбирни ёритиш мақсадида Самарқандга ташриф буюришди. Бу эса албатта ахборот технологиялари, интернетнинг узлуксизлиги, сифатли ишлаши нақадар муҳим эканлигини англатарди.

“Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳудудий инспекцияси ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан "Ипак йўли" Халқаро туризм маркази, меҳмонхоналар ҳамда Ёшлар маркази биносида тадбирларни ёритиб бораётган хорижий ва маҳаллий ОАВ, журналист ва блогерлар узликсиз интернет ва телекоммуникация хизматлари билан таъминлаб берилди.

Хуллас, бу галги ШҲТ саммити нафақат ҳар томонлама анча юқори даражада ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!