ШҲТ саммити кузга кўчирилди

ШҲТ саммити кузга кўчирилди

Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитини куз мавсумига кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

"ШҲТ саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Барча мамлакатларда муваффақиятли ҳал қилинмаган эпидемиологик вазият туфайли уни кузга кўчиришга қарор қилинди. Саммитни видеоалоқа орқали ўтказиш назарда тутилмаган, батафсил фикр алмашиб олиш учун юзма-юз учрашув керак", - дейилган хабарда.  

Айни вақтда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон аъзо давлатлар, Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлатлар ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!