ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасига янги директор тайинланди

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасига янги директор тайинланди

Душанбеда ўтаётган ШҲТ саммитида Давлат раҳбарлари кенгаши Руслан Мирзаев номзодини ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Руслан Мирзаев Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши масъул ходими ҳисобланади.

У ўз вазифасини бажаришга 2022 йил 1 январдан киришади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!