ШҲТ етакчилари томонидан Самарқанд декларацияси имзоланди

ШҲТ етакчилари томонидан Самарқанд декларацияси имзоланди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар саммит якуни бўйича Самарқанд декларациясини имзоладилар.

Ҳужжатдаги асосий бандлар қуйидагилардан иборат:

Мамлакатлар ШҲТнинг бошқа давлатларга ва халқаро ташкилотларга қарши йўналтирилмаганлигини, шунингдек, тасдиқлашди ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда ҳамкорлик учун очиқ эканини таъкидлашди;

***

Жаҳон савдо ташкилоти самарадорлигини оширишга ва замонавий иқтисодий реалликни ҳисобга олган ҳолда ташкилотни ислоҳ қилишга чақиради;

***

Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, террорчи ва экстремистик ташкилотларнинг ягона рўйхатини яратиш хоҳишини билдиришиб, биргаликда “Тинчлик миссияси” аксилтеррорчилик қўмондонлик-штаб машқларини ўтказиш муҳимлигини таъкидлашди;

***

Айрим мамлакатлар томонидан бир томонлама ракеталарга қарши мудофаанинг глобал тизимини кучайтириб боришини қоралашди. Уларнинг фикрича, бу халқаро хавфсизлик ва барқарорликка салбий таъсир етказади;

***

Аъзо давлатлар бир овоздан АКТ соҳасини милитаризациялашга қарши чиқдилар ва БМТ шафелигида АКТдан жиноий мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш бўйича халқаро конвенцияни ишлаб чиқишга киришишни қўллаб-қувватладилар;

***

Кимё қуролларини яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенциясига амал қилишга чақирилди;

***

Космосни қуролдан холи тутиш қўллаб-қувватланди ва таъкидландики, коинот кенгликларида қуролланиш пойгасини бартараф қила оладиган халқаро юридик мажбурият юклайдиган ҳужжат имзоланиши мақсадга мувофиқдир;

***

Эроннинг ядро дастури бўйича ҳаракат режасини амалга ошириш муҳимлиги тан олинди, аъзо давлатлар ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартноманинг бандларига оғишмай амал қилиниши тарафдори эканини маълум қилишди;

***

Афғонистонда барча этник, диний ва сиёсий гуруҳлар вакиллари иштирокида инклюзив ҳукумат ташкил этилиши зарурлиги таъкидланди;

***

Стартаплар ва инновациялар бўйича махсус гуруҳ ташкил этишга ҳамда камбағалликка қарши кураш бўйича ва анъанавий тиббиёт бўйича гуруҳ ташкил қилишга келишилди;

***

Саммитда “ШҲТнинг яхши ният Элчиси” унвони тасдиқланди;

***

Аъзо мамлакатлар етакчилари 2023 йилни Туризм йили деб эълон қилдилар.

Умуман, Самарқанд саммитида барча аъзо мамлакатлар томонидан 40 га яқин ҳужжат имзоланди, улар орасида узоқ муддатли яқин қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ҳаётга жорий қилиш бўйича комплекс режа ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!