Шерзод Шерматов: "Портал Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши борасидаги очиқлик ва шаффофликни таъминлайди"

Шерзод Шерматов: "Портал Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши борасидаги очиқлик ва шаффофликни таъминлайди"

24 май куни “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Инсон қадри” онлайн платформаси ҳамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотларига бағишланган халқаро тадбир бўлиб ўтди. Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов нутқ сўзлади.

"Ассалому алайкум ҳурматли бугунги йиғилиш иштирокчилари.

Бугунги кунда ҳар томонлама ривожланаётган жамият тараққиётини АКТсиз тасаввур этиш қийин. Жаҳонда АКТ ва телекоммуникация тизимлари кун сайин ривожланмоқда. Мамлакатимизда соҳани янада тараққий эттиришга қаратилган бир қатор қарорлар қабул қилинди.

Ушбу сиёсатнинг ижобий натижалари бугунги кунда барча соҳаларда, таълим, банк, молия тизими, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар, иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ва хусусий тадбиркорлик, умуман барча соҳаларда ўз ифодасини топмоқда.

Барчамизга аёнки, тараққиёт стратегиясида “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлардаги асосий вазифалар белгиланди. Ушбу вазифаларнинг жойлардаги ижроси натижадорлигини аҳолининг кенг қатламига етказиб бориш мақсадида Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Инсон қадри” онлайн портали ва унинг мобил иловалари ишлаб чиқилди (davlatdasturi.uz). Мазкур онлайн портал бевосита “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан юритилади. Бунинг учун “Тараққиёт стратегияси” маркази масъул ходимларининг онлайн порталдан фойдаланишлари бўйича семинар-тренинглар ташкил этилди.

Бугунги кунда порталга 7 та йўналишдаги умумий 398 та вазифа ва уларнинг ижрочилари киритилди. Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган вазифалар назоратини онлайн юритиш ва кузатиб бориш мумкин. “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳар бир механизми бўйича “ижро ҳолати” тўлдириб борилади. 2 “Инсон қадри” онлайн порталида аҳолига Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурларида белгиланган чора[1]тадбирларнинг ижроси билан танишиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдириш имконияти яратилди. “Инсон қадри” онлайн порталининг асосий жиҳатларидан бири бу – фуқароларимиз шахсини тасдиқлаган ёки аноним равишда ўз фикр, эътироз ва таклифларини билдириши мумкин. Порталда Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси натижалари юзасидан ҳар бир йўналиш бўйича келган фикр, таклиф ва эътирозлар сони ва статистикасини, бундан ташқари, инфографик маълумотлар, видеоролик ва таҳлилий шарҳларга оид маълумотларни кузатиб бориш имконияти яратилди. Порталда чора-тадбирлар ижроси ҳолати – “бажарилган”, “бажарилмоқда” ҳамда “бажарилмаган” кўринишларида акс эттириш имконияти мавжуд.

Шунингдек, фуқаролар асосий экрандаги Давлат дастури рукни орқали ўзлари истаган 7 та йўналишдан бир йўналишни танлаб, ушбу йўналиш доирасида бажарилди, дея белгилаб киритилган маълумотлар билан танишиб, унга нисбатан ўз муносабатларини билдиришлари мумкин. Портал Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши борасидаги очиқлик ва шаффофликни таъминлайди. Тараққиёт стратегияси доирасида амалга ошириладиган вазифаларни инобатга олган ҳолда “Инсон қадри” онлайн портали, яъни davlatdasturi.uz расмий веб-сайти доимий равишда такомиллаштириб борилади ва порталда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар, лойиҳалар ва жараёнларда фуқароларнинг бевосита иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча имкониятлар яратилади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!