Шерзод Шерматов «O‘zbekiston 24»даги кўрсатув ҳақида: Цивилизациялашган жамиятда шахснинг, айниқса, болаларнинг омма олдида камситилишига йўл қўйиш мумкин эмас!

Шерзод Шерматов «O‘zbekiston 24»даги кўрсатув ҳақида: Цивилизациялашган жамиятда шахснинг, айниқса, болаларнинг омма олдида камситилишига йўл қўйиш мумкин эмас!

Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «O‘zbekiston 24» телеканали орқали мактаб формаси ҳақида намойиш этилган видеолавҳа юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди. Лавҳада ёш-ёш ўқувчи қизларнинг юбкалари калталигидан тортиб, ўқитувчиларнинг формаси юзасидан танқидий фикрлар билдирилган.

«Халқ таълими вазирлигидаги фаолиятимнинг бошидаёқ формадан кўра анча муҳимроқ бошқа муаммолар борлиги ҳақида гапириб ўтган эдим. Аммо афсуски, ҳалигача кўпчилик фақат шу ҳақда гапириб, шунга чалғиб қолмоқда», — деб ёзди вазир Facebook’даги саҳифасида.

«Ҳаммамиз ўқитувчилар обрўсини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилаётган бир пайтда ўқувчилар формаси масаласидан ўқитувчининг кийимига ўтиш нотўғри бўлди, деб ўйлайман. Ҳозир юқори малакали ўқитувчиларни топиш шундай ҳам қийин», — деди Шерзод Шерматов.

«Бундан ташқари, телевидение орқали кимнидир унинг розилигисиз салбий маънода кўрсатаётган пайтда уларни таниб олиш мумкин бўлмаслиги учун, юзларини ёпиш зарур. Цивилизациялашган жамиятда шахснинг, айниқса, болаларнинг омма олдида камситилишига йўл қўйиш мумкин эмас!» — деб ёзди вазир.

Шерзод Шерматов журналистлар келажакда бундай муҳим жиҳатларни эътиборга олишига умид қилиб қолди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!