Шерободда Matiz олиб беришни ваъда қилган фирибгар аёл қидирилмоқда

Шерободда Matiz олиб беришни ваъда қилган фирибгар аёл қидирилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи О.Н. исмли аёл катта суммадаги фирибгарликка дуч келгани юзасидан ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига асосланиб, "Дарё" хабар берди.

Шикоятчига кўра, синглиси Ҳалима Норбоева таниши Феруза Қодирова деган аёл билан унинг уйига келади. Ф.Қодирова унга Matiz русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, 34 миллион сўмни олиб кетади. Бироқ берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Ҳозирда Ф.Қодировани ушлаш чоралари кўрилган. У ҳақда маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар идораларига хабар бериш ёки 102 рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!