Шеробод ва Қизириқ туманларида ун маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Шеробод ва Қизириқ туманларида ун маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.A.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Ж.С. ўзига ишониб топширилган 479,1 млн сўмлик ун маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.A.” МЧЖга қарашли дўкон сотувчиси Г.М. ўзига ишониб топширилган 119,1 млн сўмлик ун маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!