Шерларнинг олдига ичиб борманг, йўқса...

Шерларнинг олдига ичиб борманг, йўқса...

Қримнинг “Тайган” сафари-боғида шер аёлга ташланди ва унинг қўлини тишлаб олди дея, хабар берди “zelv.ru” Айни пайтда 46 ёшли аёлнинг жароҳатланиш ҳолати бўйича дастлабки тергов ишлари ўтказилмоқда.

Маълум бўлишича, сайёҳ аёл “Шерлар билан бирга саёҳат қилишни” хоҳлаган. Натижада, йиртқич ҳайвон уни суратга олаётганда қўлидан тишлаган. Аёл шу заҳоти касалхонага ётқизилган.

Ҳайвонот боғи директори Олег Зубковнинг сўзларига кўра, шер аёлдан спиртли ичимликнинг иси келаётганлиги сабабли унга ташланган.

Директорнинг таъкидлашича, аёлнинг соғлиғига ҳеч нима таҳдид солмаяпти. Сайёҳ аёлнинг жароҳатланганлигига қарамасдан “Тайган” сафари-боғида шерлар билан суратга тушиш билан бирга экскурсиялар ҳам давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!