Шерикликда очилган фоҳишахона фош бўлди

Шерикликда очилган фоҳишахона фош бўлди

Тожикистон ҳуқуқ тартибот орган ходимлари фоҳишахона ташкил қилишда гумонланган Хитой ва Вьетнам фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 32 ёшли Ван Вен Мин ва 29 ёшли увен Данг Ми Душанбе шаҳрида ижарага уй олиб, уни интим хизматларини кўрсатиш салонига айлаштиришди.

Гумонланувчилар 2018 йил декабрь ойи бошида Олмаота орқали Душанбега аёлларни олиб келишди.Бу аёлларга Россияда официантка сифасида ишга кириш ваъда берилган. Бироқ уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, фоҳишалик қилишга мажбурланган.

Нашрнинг маълумотига қараганда, 2 ой ичида ҳар бир аёлдан 5 минг доллардан ортиқ пул ишлаб топилган. Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!