Shell филиали Facebook учун қуёш электр станциясини қуради

Shell  филиали Facebook учун қуёш электр станциясини қуради

Жорий йилнинг январь ойида Shell нефть ва газ корпорацияси Америка ишлаб чиқарувчиси ва қуёш электр станцияларининг оператори бўлган Silicon Ranch Corporation акцияларининг йирик улушини сотиб олди. Бу хақда RenEn хабар бермоқда.

Walton Electric Membership Corporation (EMC) компанияси жами 200 МВт қувватга эга учта қуёш электр станциясини барпо этиш бўйича битим имзолагани хақида эълон қилди.

Уларнинг орасидаги энг йириги бўлган, Жоржия штатидаги 102.5 МВт қувватли Early County объектини Silicon Ranch томонидан қурилади. Баёнотда айтилишича, электр станцияда корея ишлаб чиқарувчиси Hanwha Q CELLSнинг АҚШ модулларида маҳаллийлаштирилади (ишлаб чиқарилади). Трампнинг саноат сиёсати ўз ҳосилини бермоқда. Strata Solar томонидан иккита кичик станция қурилади.

Барча объектлар истиснсиз Facebook га ишлаб, Жоржия штатидаги ижтимоий тармоқнинг янги дата-центри Newton Countyга электр энергияси етказиб беради (суратда). Facebook билан Walton Electric Membership Corporation (EMC) ўртасидаги шартномага кўра, мутлақо (100%) қайта тикланадиган электр энергиясини етказиб бериш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Facebook 2020 йил охиригача барча операцияларининг энергия таъминотида қайта тикланадиган энергия манбаларини юз фоиз улушини қўлга киритмоқчи.

Manba: ufq.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!