Шайтоннинг намоздан тўсиш усуллари

Шайтоннинг намоздан тўсиш усуллари

1. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, уни васваса қиламан: “Ҳали вақт бор-ку, ҳозир бандсан, олдин ишингни битир, кейин ўқирсан”, дейман.

2. Намозини кечиктиролмасам, одам-шайтонлардан бирини йўллаб, улар воситасида кечикишини таъминлайман.

3. Буни ҳам қилолмасам, унга намоз ўқиётганида келиб: “Ўнгга қара, чапга қара”, дейман. Қараши билан юзидан ўпиб, пешонасини силаб қўяман. Кейин эса: “Намозинг бузилди!” деган васваса билан намоздан чиқараман.

4. Ўнггу сўлга қаратолмасам, якка намоз ўқиётганида келаман-да, худди хўроз дон чўқиганидек, тез-тез ўқишини буюраман.

5. Буни ҳам қилдиролмасам, жамоат билан намоз ўқиётганида келиб, бошини имомдан олдин саждадан кўтаришини буюраман ва намозини бузаман. Аллоҳ эса бундайларни Қиёмат куни эшак бошли қилиб тирилтиради.

6. Буни ҳам эплолмасам, намозда бармоқларини қарсиллатишини буюраман. Шу тариқа менга тасбеҳ айтган бўлади.

7. Камбағалу бечораларга бориб, намозни ташлашларини буюраман. “Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кеткизманг!” дейман.

8. Касалларнинг ёнига бораман-да уларга: “Касалларга мажбурият йўқ, тузалгач, ўқийверасиз!” дейман. Уларни ношукрлик билан Аллоҳга исён қилишга чақираман ва баъзиларига куфр сўзларни айттиришга ҳам эришаман...

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!