Шайтонни сўкиб бўлмайдими?

Шайтонни сўкиб бўлмайдими?

Савол

Ассалом алайкум. Ҳадис китобида: "Шайтонни лаънатламанглар, аммо унинг ёмонлигидан паноҳ сўранглар" мазмунидаги ҳадис ўқиб қолдим. Бу тавсиянинг ҳикматини англай олмадим. Шуни тушунтириб берсаниз. Раҳмат.


Жавоб

"Шайтонни сўкманглар ва унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тиланглар". Бу ҳадисни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Абу Тоҳир Мухлис ва Дайламийлар ривоят қилишган.

Имом Муновий айтишларича, уни сўкиш сиздан зарарни даф қилмайди ва адоватидан қутилтирмайди. Аммо унинг ҳам эгаси бўлган Аллоҳдан паноҳ сўрасангиз, Ўзи хоҳлаган бандаларидан унинг ҳийла ва найрангини даф қилади.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир АҲМАД

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!