Шахсий ҳаёт дахлсизлиги Конституцияда мустаҳкамланади

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги Конституцияда мустаҳкамланади

Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси мамлакатдан эркин чиқиш ва қайтиш имкониятига эга бўлиши керак. Бу ҳақда бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди.

“Биласизларми, мени кўп йиллардан буён қийнаб келган яна бир масала бор эди, у ҳам бўлса “прописка”, деган муаммо.

Одамларимизни, уларнинг ҳуқуқларини камситадиган бундай ҳолатни бартараф этиш учун биз йўллардаги назорат постларини, “прописка”, деган нарсани йўқ қилдик.

Келгусида бундай тўсиқларни тизимли ҳал этиш учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлиши шарт. Ҳар бир фуқарога мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи кафолатланиши лозим”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва унинг кафолатлари айнан Конституция даражасида мустаҳкамланиши кераклиги таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!