Шахматчиларимиз Беларусдан медаль билан қайтишмоқда

Шахматчиларимиз Беларусдан медаль билан қайтишмоқда

Жорий йилнинг 16 августида Рапид, Блиц бўйича III Жаҳон чемпионати Беларуснинг Минск шаҳрида старт олгани ҳақида хабар бергандик.
16-19 август кунларида бўлиб ўтган мусобақада 8,10 ва 12 ёшли ўғил қизлар қатнашишди.
Ўзбекистон Шахмат федерациясининг маълумотига кўра, Ўзбекистон номидан Олимова Рукия ва Хамдамова Афруза(ФИДЕ спорт усталигига номзод), Ойбеков Озодбекжон, Ойбеков Отабекжонлар дона суришди. Олимова Руқия ўтган йили Минскда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида блиц йўналишида 8 ёшгача бўлган қизлар орасида кумуш медал соҳибаси, Ҳамдамова Афруза эса блиц йўналишида чемпионликни, рапидда эса иккинчи ўринни олган эди. 
Ушбу мусобақада Олимова Руқия  Рапидда кумуш медални, Ҳамдамова Афруза Блицда олтин медални яъни жахон чемпионлигини қўлга киритди. Якунда терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. 

Натижалар:
РАПИД:
1.  Олимова Руқия – 8,0 очко билан 2-ўрин (кумуш медал) (8 ёшгача)
2.  Ҳамдамова Афруза – 7,0 очко билан 4-ўрин (10 ёшгача)
3.  Ойбеков Озодбекжон – 5,5 очко билан 39-ўрин  (8 ёшгача)
4.  Ойбеков Отабекжон – 5,5 очко билан 38-ўрин (8 ёшгача) 
БЛИЦ:
1.  Ҳамдамова Афруза – 8,0 очко билан 1-ўрин (олтин медал) (10 ёшгача)

 2.  Олимова Руқия – 6,5 очко билан  (4-ўрин) (8 ёшгача)                                                                     
 3.  Ойбеков Озодбекжон -  6,5 очко билан 12-ўрин (8 ёшгача)
4.  Ойбеков Отабекжон – 5,5 очко билан 32-ўрин (8 ёшгача)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!