Шахмат. Ўзбекистон Украинани мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Шахмат. Ўзбекистон Украинани мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда 1-ўринни эгаллагач, бугун чорак финал босқичида Украинага қарши баҳсларда иштирок этди. Дастлабки тўқнашувда йигитларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Синдаров ва Жаҳонгир Воҳидов ғалаба қозонишган бўлса, Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов дуранг ўйнашди.

Иккинчи тўқнашувда шахматчилар ўз доналарини ўзгартиришди ҳамда жамоамиз 2,5 : 1,5 ҳисобида яна рақибдан устун келишди. Жаҳонгир ва Шамсиддин Воҳидовлар ғалаба қозонишган бўлса, Синдаров бу сафар ютқазди. Нодирбек Ёқуббоев эса дуранг ўйнади.

Шу тариқа, терма жамоамиз мусобақа ярим финалига чиқди. Бу босқичда вакилларимизга Франция-Ҳиндистон тўқнашувида ғолиб чиққан жамоа рақиблик қилади. Ушбу жамоалар чорак финалидаги 2та тўқнашуви томонлар бир мартадан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Айни пайтда улар ўртасида учинчи партия ўйналмоқда.

Хитой ва Испания терма жамоалари эса иккинчи ярим финал жуфтлигини ҳосил қилишди.

Шахмат. Ўзбекистон Украинани мағлуб этиб, ярим финалга чиқди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!