Шахмат Россияга Ўзбекистондан кириб келганми?

Шахмат Россияга Ўзбекистондан кириб келганми?

Россиялик гроссмейстер Анатолий Карпов Россияга шахмат қаердан келган бўлиши мумкинлиги ҳақида Sputnik мухбирига ўз фикрини билдирди.

“Ўзбекистон шахмат ватани эмас, аммо собиқ Қўқон хонлиги ҳудудида қадимги шахматни топишган. Топилма шахмат Россияга Европадан эмас, балки Ўзбекистондан келган деб тахмин қилиш асосини берган”, - деди Карпов.

Мамлакатнинг ушбу спорт турида эришган ютуқларига қарамай, Ўзбекистон шахмат ўйлаб топилган мамлакат ролига даъвогар бўла олмайди, деб таъкидлади Анатолий Карпов.

Эксперт фикрига кўра, 90 йилларда Ўрта Осиё минтақаси бўйича қозоқлар ва қирғизлар етакчилик қилишган бўлса, бугунги кунда Ўзбекистон улкан муваффақиятларга эришиб, ҳурматли шахмат давлатлари қаторига кирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!