Шахмат. Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Гукешни мағлубиятга учратди

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Гукешни мағлубиятга учратди

Шахмат олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон-2 жамоаси билан дуранг қайд этди (2:2).

Ушбу қарама қаршиликда Жавоҳир Синдаров мағлубиятга учраган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев ва Жаҳонгир Воҳидов дуранг қайд этишди.

Баҳс тақдири икки жамоанинг етакчилари — Нодирбек Абдусатторов ҳамда Гукеш Доммаражму ўртасидаги муросасиз курашда ҳал бўлди.

Ҳиндистон терма жамоасининг ёш юлдузи турнир давомида ҳали бирорта мағлубиятга учрамаганди. Бу баҳсда ҳам Гукеш устунликка эга бўлиб олди, экспертлар унинг ғалабасини қайд эта бошлади. Нодирбекка ҳатто дуранг қайд этиш ҳам қийинлиги айтилаётган бир пайтда, ҳамюртимиз баҳс якунни ажойиб тарзда ўтказди ва Гукеш ҳисобига биринчи мағлубиятни ёзиб қўйди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!