Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви бошланди

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви бошланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бугун, 16 октябрь куни Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказмоқда.
Тадбирни номзоднинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева очди.

Унда президент мигрантларга даромад солиғини солиш бўйича мулоҳазасини билдирди:

"Вилоятдан чет элга кетиб, меҳнат қилаётган фуқароларимиз имкон қидириб кетишган. Имкон қидирган одам фидойи одам бўлади. Ижтимоий тармоқларда четда юрадиганларни даромад солиғини тортиш ҳақида гап чиқди. Бу мутлақо асоссиз гаплар. Мен, Худо насиб қилиб, раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди. Улар ўзига ва оиласига имкон яратяпти, ўзини иш билан таъминлаяпти, оиласини боқяпти. Уларни мен ўз фарзандларим деб биламан. Ўтган вақтда биз ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун чоралар кўряпмиз.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида департамент очилди. Уларнинг ҳаёти ва шароитини яхшилаш, касбга ўргатиш учун ҳаракатлар қилиняпти.

Аҳолимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: кўнглингиз тўқ бўлсин, Ўзбекистонда сизга имкон яратиш, (хорижда) тўлаётган cолиқларингизни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Миграция масаласи бўйича Россия ҳукуматига кўп мурожаат қиляпмиз.

Давлат, миллат, президент уларга оталик қилиши вазифадир. Уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу адолат намунаси бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!