Шавкат Мирзиёевнинг Республика бўйлаб навбатдаги сафари жойи ва вақти маълум бўлди

Шавкат Мирзиёевнинг Республика бўйлаб навбатдаги сафари жойи ва вақти маълум бўлди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Қашқадарё вилоятига боради. Давлат раҳбари 13-14 декабрь кунларида навбатдаги ташрифини амалга оширади.

Ташриф давомида жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти, транспорт ва туризм инфратузилмаси, таълим ва маданият муассасалари билан танишиши, шунингдек, жамоатчилик билан мулоқот қилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон президенти республика ҳудудлари бўйлаб ташрифларининг навбатдаги босқичини 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриш билан бошлаганди. Президент 29-30 ноябрь кунларида Хоразм вилоятида ҳам бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!