Шавкат Мирзиёевнинг қарз борасидаги фармони тайёрланди

Шавкат Мирзиёевнинг қарз борасидаги фармони тайёрланди

“Давлат қарзини самарали бошқариш ва жалб қилинаётган қарз маблағларидан унумли фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси тайёрланди.

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси техник кўмагида Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегияси ишлаб чиқилганлиги;

Халқаро валюта жамғармасининг йўриқномаси асосидаги Молия вазирлигининг ҳисоб-китобларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун давлат қарзининг максимал даражаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 50 фоиздан ошмаслиги лозимлигини инобатга олиб, 2020 йилда имзоланадиган давлат ташқи қарз битимларининг юқори чегараси 4 млрд АҚШ долларини ташкил этиши;

давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегиясини мамлакатдаги макроиқтисодий ўзгаришлар ва ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин”, - дейилган ҳужжатда.

Давлат ташқи қарзи ҳисобидан (шу жумладан давлат кафолати остида)  молиялаштириладиган лойиҳаларни танлаб олиш ва натижадорлигини назорат қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тасдиқланади.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

- устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи уларга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ташқи қарз мажбуриятларини жалб қилиш ва ўзлаштириш масалалари фақатгина Молия вазирлиги билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилади;

- давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларда маблағларнинг жалб қилиниши ва ўзлаштирилиши тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Ишчи орган билан мувофиқлаштирилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!