Шавкат Мирзиёевга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди

Шавкат Мирзиёевга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон ёшлари форумида ҳудудлардаги истеъдодли ёшларга сўз бериб, уларнинг таклиф ва фикрларини тинглаган эди. 

Хусусан, учрашувда Жиззах давлат педагогика институти талабаси, «Мард ўғлон» мукофоти совриндори Сайфиддин Оканов ҳам ушбу учрашувда ўз таклифи билдирган, ўзи ёзган шеърини ўқиб берган эди. Шундан сўнг Президент: «Бундай сатрларни ёзиш учун ватанни севиш керак», дея Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор Сирожиддин Саййидга  Жиззахга бориб маълумот олиб келишини, бундай қалами бор ёшларимиз давлатга жуда кераклигини айтган эди.

"Халқ сўзи онлайн"нинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматига таяниб хабар беришича, ушбу топшириқ ижросини таъминлаш ва вилоят ижодкорлари билан учрашиш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда уюшма аъзолигига қабул қилинган 12 нафар жиззахлик ижодкорга гувоҳномалар топширилди. Улар орасида Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлимининг «Сангзор мавжлари» тўгараги раҳбари Сайфиддин Оканов, Зомин туманидаги «Зомин булбуллари» тўгараги раҳбари Абдуғаффор Шодмонқулов, Шароф Рашидов туманидаги «Истеъдод ғунчалари» тўгараги раҳбари Абдухалил Сатторов ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!