Шавкат Мирзиёевга Рейхстаг деворларида қолдирган ёзувларни кўрсатишди

Шавкат Мирзиёевга Рейхстаг деворларида қолдирган ёзувларни кўрсатишди

Шавкат Мирзиёев 21 январ куни Берлинда Бендестаг раиси Вольфганг Шойбле билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Учрашув давомида Ўзбекистон президентига Бундестаг тарихи ва фаолияти ҳақида сўзлаб берилди ва унинг тарихий қисми бўйлаб экскурсия уюштирилди. Маълумот учун: Бундестаг биноси 1999 йилга қадар Рейхстаг деб аталган.

Экскурсия давомида Иккинчи жаҳон уруши вақтида ўзбекистонлик аскарлар томонидан, Рейхстаг деворларида қолдирилган ёзувларни кўрсатишди. 1945 йилнинг май ойида қолдирган кўплаб ёзувлар орасида Ташкент деган ёзув ва ўзбек аскарларнинг исми шарифлари ҳам бор ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёвнинг Германия ташрифи 22 январга қадар давом этади. 22 январь куни Ўзбекистон президенти Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!