Шавкат Мирзиёев Яшнободдаги 22 та касбга ўргатадиган «Ишга марҳамат» марказини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Яшнободдаги 22 та касбга ўргатадиган «Ишга марҳамат» марказини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев 28 февраль, жума куни, Тошкентнинг Яшнобод туманидаги «Ишга марҳамат» моно-маркази фаолияти билан танишди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Моно-марказ 2019 йил сентябрь ойида фаолият бошлаган бўлиб, унда қурилиш, маиший хизмат, техник-муҳандислик каби соҳалар бўйича 22 та касбга ўргатиш йўлга қўйилган. Бунинг учун зарур станоклар, мебель, муляж ва бошқа амалиёт воситалари келтириб ўрнатилган.

Бу ерга келганларга аввал бандлик масалалари бўйича маслаҳат хизмати кўрсатилади. Доимий ишга эга бўлмаса, бўш иш ўринлари таклиф этилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож мурожаатчилар доимий квотали иш билан таъминланиши ҳам мумкин.

Касбий малака талаб этиладиган ишни танлаганлар шу ердаги ўқув курсига жалб қилинади. Бошқа мамлакатда ишлаш истагини билдирган фуқароларга бу борадаги кўникма ва хорижий тиллар ўргатилади. Марказ йилига 5,6 минг кишини ўқитиш имкониятига эга.

«Марказда инглиз, турк, япон, хитой, корейс ва рус тилларини ўқитиш бўйича қисқа муддатли курслар фаолият юритмоқда», — дея қайд этмоқда Президент матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев марказда яратилган шароитлар билан танишиб, касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!