Шавкат Мирзиёев Янги Зеландия халқига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Янги Зеландия халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия Генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади.

Президент матбуот хизматнинг маълум қилишича, Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилади.

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 49 нафарга етди. Касалхоналар 39 нафар жароҳатланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!