Шавкат Мирзиёев: "Халқимизга фарзандлик меҳри билан таъзим қиламан..."

Шавкат Мирзиёев: "Халқимизга фарзандлик меҳри билан таъзим қиламан..."

Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида президент ўз нутқини якунлар экан шундай деди:

"Мен сиз, азизларни, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларимизни ана шундай улуғ ва шарафли сафда – янги Ўзбекистон бунёдкорлари сафида кўриб турганимдан бахтиёрман.

Орадан ҳали қанча йиллар, асрлар ўтади. Юртимизда янги-янги авлодлар дунёга келади. Миллий давлатчилигимизни тиклаб, бизга тараққиёт ва фаровонликка эришиш йўлида мана шундай беқиёс имкониятларни яратиб берган истиқлолимиз жонажон Ватанимизнинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин, ўчмас саҳифа бўлиб қолади.

Фурсатдан фойдаланиб, сиз қадрдонларимни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, азму шижоатли ёшларимизни, бутун халқимизни Мустақиллик байрами билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклайман.

Мана шу муборак айёмда барча ютуқларимизнинг бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва саховатли, бағрикенг ва олижаноб халқимизга фарзандлик меҳри билан таъзим қиламан.

Барчамизни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган она халқимиз доимо омон бўлсин!

Юртимизда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсон эзгу мақсадларига етсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Эътиборингиз учун раҳмат"


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!