Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазири ва ҳокимларнинг асосий вазифасини белгилаб берди

Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазири ва ҳокимларнинг асосий вазифасини белгилаб берди

Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазири ва ҳокимларнинг асосий вазифасини белгилаб берди. Бу ҳақда Президент ҳозир бўлиб ўтаётган йиғилишда айтиб ўтди.

"...Халқ таълими вазири, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг асосий вазифаси-мактаб таълими сифатини ошириш, келгуси беш йилда мактабларда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилашдан иборат бўлади. Бу борада жорий йилда дарсликларни янгилашга ажратилаётган 600 миллиард сўмдан самарали фойдаланиш зарур. Бу жуда катта пул, буни топиш оғир, аммо сифатли, мазмунли дарслик мактабларга жуда зарур", - деди Шавкат Мирзиёев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!