Шавкат Мирзиёев "вафот этган" президент билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев "вафот этган" президент билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат аввалида Гурбангули Бердимуҳамедов давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилади.

Давлат раҳбарлари қардош мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президент Туркманистон раҳбарига самимий табрик учун миннатдорлик билдириб, жорий йил август ойининг бошида «Аваза» миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган биринчи Каспий иқтисодий форумини ўтказишда муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўлгани ҳақида хабарлар тарқалган, аммо кейин бу шунчаки миш-миш эканлиги маълум бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!