Шавкат Мирзиёев ва Германия Президенти нималарни муҳокама қилишди?

Шавкат Мирзиёев ва Германия Президенти нималарни муҳокама қилишди?

Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди.  Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари батафсил муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар кўриб чиқилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини баҳолаб, уни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар. 2018 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ўсиб, 77О миллион доллардан ошгани, жорий йил январдаги келишувлардан сўнг Германия компанияларининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.  

Мамлакатларимиз халқаро тузилмалар доирасида ҳам яхши ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзбекистон Германиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолигига интилишини қўллаб-қувватлайди. 

Мулоқотда томонлар халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди. Ўзбекистон – Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Президентлар Афғонистонда ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон-Германия маслаҳатлашувлари механизмининг йўлга қўйилишини маъқулладилар. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!