Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида имзоланиши кутилаётган ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланмоқда

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида имзоланиши кутилаётган ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланмоқда

Ўзбекистон раҳбарининг Душанбеда ташрифи якунлари бўйича имзоланиши кутилаётган ҳужжатлар лойиҳалари икки давлат ҳукумати вакиллари иштирокида тайёрланмоқда, дея хабар беради "Aзиа Плюс" агентлиги.

Ўзбекистон ҳукумати вакилларининг катта гуруҳи аллақачон Душанбеда, шу жумладан, Ўзбекистон иқтисодий блоки вазирларининг ўринбосарлари.

"Меҳмонлар тожикистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Ўзбекистон раҳбарининг Душанбега ташрифи якунлари бўйича имзоланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга киришмоқдалар", деди Тожикистон ҳукуматидаги агентлик манбаси.

Шу билан бирга, икки давлат ҳукумат делегациялари яқин келажакда Душанбе ва Тошкент ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Тожикистон Бош вазирлари Коҳир Расулзода ва Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aрипов 24 апрель куни Хўжандда учрашадилар, унда Шавкат Мирзиёевнинг Душанбеда расмий ташрифига тайёргарлик, шунингдек, ўзбек-тожик ҳамкорлигининг кенг доиралари муҳокама қилинади.

10-12 июнь кунлари Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Душанбеда бўлиши режалаштирилган. Бу Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти сифатида Тожикистонга тўртинчи ташрифи бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!