Шавкат Мирзиёев ресурсларни тежаш муҳимлигини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев ресурсларни тежаш муҳимлигини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев нефть-газ хомашёсини қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Унда президент табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ресурсларни тежаш зарурлигига эътибор қаратди.

"Табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ ишга тушириб, йўқотишларни бартараф этиш чоралари белгиланди. Ресурсларни ҳозирдан тежаш, муқобил энергиядан фойдаланишни рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланди", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, президент халқаро консультантларни жалб қилиб, стратегик ёндашувларни белгилаб олиш, нефть-газ соҳасида ҳисоб-китоб механизмлари шаффофлигини таъминлаш вазифаларини қўйди.

Корхоналарни молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш орқали харажатларни қисқартириш, бошқарув тизимини илғор хорижий тажриба асосида ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!