Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.

Учрашувда кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ривожланиш суръати ортаётгани қайд этилди.

Асқар Мамин Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Шунингдек, қўшма дастурлар асосида гуманитар ва туризм соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув сўнгида кенг кўламли Ўзбекистон-Қозоғистон шериклиги доирасида янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишиб олинди.

Manba: sof. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!