Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилишини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилишини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг 422 та маҳалласида “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилишини маълум қилди.

Улар маҳаллада тадбиркорларнинг лойиҳаларига ёрдам беради, касб-ҳунарга ўқитиш, томорқа, бўш ер ва бинолардан унумли фойдаланишни ташкил этади. Бу орқали янги иш ўринлари яратиш, жон бошига даромадни ошириш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўлади.

Ҳоким ёрдамчилари қўлида ўзининг бюджети бўлади, маҳаллага бириктирилган солиқ, банк, йўл ва бошқа идоралар ходимлари билан бирга ишлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!