Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун 14 июл куни Доҳа шаҳрига келди.

Ҳамад халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак