Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар Қозоғистонга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Мамлакатларимизнинг дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!