Шавкат Мирзиёев Путинга қандай таъриф берди?

Шавкат Мирзиёев Путинга қандай таъриф берди?

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Тошкентдаги самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилди, шу билан бирга, у Ўзбекистон раҳбарининг ўзи ҳақидаги сўзларини бироз бўрттирилган деб атади, дея хабар бермоқда ТАСС.

"Кун" нашрининг хабар беришича икки давлат раҳбарларининг Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича матбуот учун қўшма баёнотида Ўзбекистон етакчиси ҳамкасби ва Россия делегацияси вакилларини қутлади.

«Ўзбекистонда бизни Россия Федерациясининг улкан ютуқлари қувонтиради, улар, биринчи навбатда, жаҳон миқёсидаги буюк давлат арбоби Владимир Владимирович Путиннинг доно, узоқни кўра билган ва қатъий сиёсати туфайли амалга ошди», - деди Мирзиёев.

Шунингдек, у Россия Федерацияси президентига икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган изчил шахсий саъй-ҳаракатлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида, Путин самимий қабул, шунингдек, самарали музокаралар учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик изҳор қилди.

«Менимча, Шавкат Миромонович менинг тарихга қўшган ҳиссамни бироз ошириб кўрсатди», - деди Россия раҳбари.

Шу билан бирга, унинг кўрсатишича, Россия томони учрашув давомида «келишиб олинган барча нарсани» бажаради. Путиннинг ишонч билдиришича, бу икки халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!