Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Қозоғистон Мустақиллиги куни билан табриклади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь — Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги куни билан президент Нурсултон Назарбоевни табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

16 декабрь Қозоғистоннинг асосий миллий байрами бўлиб, мамлакатда 16 ва 17 декабрь дам олиш кунлари ҳисобланади.

1991 йил 16 декабрь куни Қозоғистон Олий Кенгаши Қозоғистон мустақиллиги ва давлат суверенитети тўғрисидаги қонунни қабул қилган.

Manba: gazeta. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!