Шавкат Мирзиёев: Навоий шароитида энг долзарб масалалардан бири – аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш

Шавкат Мирзиёев: Навоий шароитида энг долзарб масалалардан бири – аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш

Шавкат Мирзиёевнинг навоийлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

"Навоий шароитида энг долзарб масалалардан бири – аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳисобланади. Шу боис, беш йилда вилоятда 1 минг километрдан зиёд ичимлик суви ва 90 километр канализация тармоқлари қурилади.

Шунингдек, 32 миллиард сўмлик гидрогеологик тадқиқотлар олиб борилиб, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Хатирчи ва Томди туманларининг жами 70 мингдан ортиқ аҳолиси йерости захираси ҳисобидан ичимлик суви билан таъминланади. Натижада, 2026 йилга бориб, 163 минг нафар аҳолига илк бор ичимлик суви олиб борилиб, яна 200 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

Вилоятда марказлашган ичимлик суви таъминоти даражаси 69 фоиздан 84 фоизга йетказилади. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида, келгуси беш йилда 100 та қишлоқ ва маҳалла обод қилинади. Бунга, бюджетдан ҳар йили камида 600 миллиард сўм йўналтирилади.

Шунингдек, келгуси беш йилда 5 минг километр електр тармоғи, 1 мингдан зиёд трансформаторлар янгидан қурилади. Бу ўтган беш йилга нисбатан 2 марта кўп. Вилоятда 6 минг километр автомобил йўллари, 186 та кўприк қурилади ва таъмирланади. Бунга 3 триллион сўмга яқин маблағлар йўналтирилади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!