Шавкат Мирзиёев наманганликларга ўз миннатдорлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев наманганликларга ўз миннатдорлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев меҳнати ва ижоди билан халқ меҳрини қозонган наманганликларга ўз миннатдорлигини билдирди.

"...Жамолқори Ғиёсов, Сора Эшонтўраева, Турсуной Жаъфарова, Шаҳодат Раҳимова, Ҳабиба Охунова, Назира Аҳмедова, Камолиддин Раҳимов, Ҳошим Арслонов, Мирза Азизов каби атоқли санъаткорлар, Чустий, Зафар Диёр, Ҳабиб Саъдулла, Ҳусниддин Шарипов сингари таниқли адиблар ва уларнинг бугунги издошлари бўлган Тоҳир Қаҳҳор, Зиёвуддин Мансур, Дилбар Ҳайдарова, Жамолиддин Муслим, Хосият Рустамова, Меҳриноз Аббосова, Беҳзод Фазлиддин каби истеъдодли ижодкорларнинг номларини ҳам ҳурмат билан тилга оламиз.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Матлуба Дадабоева, Насиба Қамбарова, Зулайҳо Бойхонова, Меҳри Бекжонова, шунингдек, Тожибар Азизова, Меҳри Абдуллаева, Жалолиддин Усмонов, Алишер Файз, Малика Эгамбердиева, Сардор Мамадалиев, Баҳриддин Зуҳриддинов, Гуласал Абдуллаева каби иқтидорли ижодкорлар санъатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Муҳаммад Нуриддинов, Бахтиёр Назаров, Акмал Нур, Ортиқали Қозоқов сингари моҳир рассомлар ўз ижоди билан нафақат юртимизда, балки чет элларда ҳам шуҳрат қозонган.

Наманган аҳли мамлакатимизнинг илм-фан соҳаларида катта ютуқларга эришиб келаётган Абдумавлон Абдуллаев, Комилжон Тожибоев, Аҳмадали Асқаров, Иброҳим Абдураҳмонов каби академиклар, Турсунбой Файзуллаев, Ҳамид Аҳмадхўжаев, Шавкат Отажонов, Рустам Муродов, Ҳадича Қодирова, Собитхон Турғунов, Абдулла Расулов сингари таниқли профессорлар билан ҳақли равишда фахрланади.

Наманган вилоятини ривожлантириш ва аҳоли турмушини фаровон қилишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Икромхон Нажмиддинов, Муҳаммаджон Каримов, Латифжон Султонов, Хадича Мирзаева, Ойшахон Қўчқорова, Иброҳим Юсупов, Жамолхон Сиддиқов, Мухторхон Ҳошимхонов, Ҳайдарали Ҳожиакбаров, Умматали Шамсиев, Рауфхон Муртозаев, Абдусаттор Ғофуров, Хорунхон Аюбхонов, Ботирали Ҳакимов, Абдулхай Турсунов каби ҳурматли нуроний ва оқсоқолларга алоҳида ташаккур билдираман", - деди Шавкат Мирзиёев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!