Шавкат Мирзиёев: Мен учун демократия халқимиз тинчлиги, фаровонлиги, тенг ҳуқуқлилиги

Шавкат Мирзиёев: Мен учун демократия халқимиз тинчлиги, фаровонлиги, тенг ҳуқуқлилиги

Мен учрашувга келишдан олдин наманганлик тадбиркорлар билан учрашдим. Ёшгина тадбиркор йигит ҳозиргача 100 та иш ўрни яратганини, келажакда бу кўрсаткични 1000 тага етказиш ниятида эканини билдирди. Энди бу ёшларни ортга қайтариб бўлмайди.

Мана биз қилган ислоҳотлар, мана демократия. Кўпчилик демократияни турлича талқин қилади. Мен учун демократия халқимиз тинчлиги, фаровонлиги, тенг ҳуқуқлилиги. Албатта, демократияни ҳар бир давлат ўзича тушунади. Мана, Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак.

❗️Афғонистондаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Чегарага дахл қилишга ҳеч кимга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!