Шавкат Мирзиёев "Лойиҳа гуруҳи" номли янги ташаббусни Поп тумани мисолида тушунтирди

Шавкат Мирзиёев "Лойиҳа гуруҳи" номли янги ташаббусни Поп тумани мисолида тушунтирди

Келгуси беш йилда Наманганда 7 миллиард долларлик 10 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 150 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Масалан, Поп туманида “Лойиҳа гуруҳи” тузилиб, унинг ишига Стратегик ривожланиш агентлиги ва инвестиция комплексига кирувчи барча идоралар жалб қилинади.

“Лойиҳа гуруҳи” туманнинг иқтисодий салоҳияти, барча табиий бойликлари, норуда қазилмалари, географик жойлашуви, экспорт бозорларининг яқинлиги ва бошқа имкониятларини чуқур таҳлил қилиб, аниқ лойиҳаларни шакллантиради.

Шунингдек, кичик геология экспедицияси ташкил қилинади ва “Лойиҳа гуруҳи” билан ҳамкорликда ишлайди ҳамда норуда конларидан фойдаланиш учун лицензия бериш тизими янада соддалаштирилади.

Масалан, Поп туманида норуда қазилмалари захиралари асосида шиша, керамогранит, безак тошлари, базальт ва бошқа қурилиш материаллари саноати лойиҳалари ишлаб чиқарилади.

Ҳар йили туманда 10 – 15 та тадбиркор танлаб олиниб, уларнинг фаолиятини доимий равишда қўллаб-қувватлаш орқали кичик тадбиркорларни етакловчи локомотив тадбиркорларга айлантириш чоралари кўрилади.

“Лойиҳа гуруҳи” томонидан ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари ушбу тадбиркорлар иштирокида алоҳида ташкил қилинадиган “Холдинг компанияси” томонидан амалга оширилиб, лойиҳа қийматининг
30 фоизгача бўлган қисми Ўзбекистон Республикаси тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Ушбу мақсадлар учун ҳар бир туманга Жамғарма йилига 15 миллион доллар ажратади.

Энг муҳими – вилоят ҳудудида ер майдонлари танқислигини инобатга олиб, янги ишлаб чиқариш қувватлари 3-4 ёки ундан ортиқ қаватли биноларда жойлаштирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!