Шавкат Мирзиёев коронавирусдан вафот этган 40 ёшли эркакнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев коронавирусдан вафот этган 40 ёшли эркакнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

Олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Давлатимиз раҳбари кеча вафот этган 40 ёшли эркакнинг оиласига ҳамдардлик билдирар экан, яна бир бор барчани огоҳликка чақирди. “Касаллик аломатини сездингизми, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг. Такрор айтаман, касалликни оиламизга кириб келмаслиги, ўзимиз ва яқинларимизни ушбу иллатдан сақлаб қолиш, энг аввало, ўзимизга боғлиқ!”

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!